Француз махсус хизмати вакиллари мамлакат пойтахти Париж шаҳрининг гавжум туманларидан бирига қўйиб кетилган учта юк машинасида вазни 7 тонна бўлган рекорд даражадаги марихуана партияси мавжудлигини аниқлашди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse.

Хиёбон майдонида бир ҳафтадан ортиқроқ муддат қолиб кетган юк машиналари ҳақида маҳаллий аҳоли хабар берган. Франция давлат рақамида бўлган ва ижрага олинган тўртта юк машинасининг учтасида қопчиқларга солинган гиёҳванд модда топилган.

Франция гиёҳвандликка қарши кураш муассасасининг ҳисоблашича, марихуаналар Марокашдан Испания ҳудуди орқали кириб келган.

Мамлакат президенти Франсуа Олланд мазкур ҳодисага муносабат билдирар экан, бунинг Париж шаҳрида аниқланган энг йирик партия эканини айтиб ўтди.