Қамчиқ довонига қор ёғди

Ўзбекистон 19 Октябрь 2015 9717

18 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик юз берди ва баъзи ҳудуддларда, хусусан Самарқанд вилоятида қор ёғиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида интернетда Тошкент вилоятини Фарғона водийси билан боғловчи "Қамчиқ" довонида қор ёғгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

Қайд этиш керакки, Фарғона водийсига олиб борувчи бу ягона йўлда кунига 20 мингтагача автомобил ҳаракатланади.

Бугунги кунда бу йўлда ФВВ қошидаги қутқарув-қидирув бўлинмалари доимий равишда назорат ишлари билан шуғулланишади. Йўл бўйлаб 15та қоровул постлари ўрнатилган. Қиш вақти йўллар хавфсизлигини таъминлаш учун йўлларга ҳар йили 15 минг тонна қум-шағал ва 6 минг тонна техник сода сепилади. Бундай вазиятлар учун 100га яқин техник воситалар хизмат қилади.

Кўпроқ янгиликлар