Қашқадарёда товламачилик билан 4.5 минг доллар пул ундирмоқчи бўлган аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, З. Бозорованинг уйига иккита аёл келиб, унинг ўғли Россияга кетиб ишлаганида аёлларнинг жиянини ҳам ишлатгани, лекин унга тегишли 7 ойлик маошни бермаганини айтишган. Улар аёлдан пулларни қайтаришни талаб қилиб, акс ҳолда прокуратурага мурожаат қилишлари билан қўрқитишган.
Қўрқитишлар бир неча кун давом этган. Улар ҳатто ариза топшириб қўйишганини, 5 минг доллар эвазига уни қайтариб олишларини айтишган.
Шунда З. Бозорова тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.
Товламачилар келишилган жойда З. Бозоровадан 4.4 минг доллар олаётганларида қўлга тушишган.