Ёқилғи ва мойлаш материалларига белгиланган акциз ставкаларининг камайиши ҳисобига Қирғизистонда бензин нархи 1.7 сомга арзонлашади. Бу ҳақда мамлакат Солиқ кодексига тегишли ўзгартишларни киритишга мўлжалланган қонун лойиҳасида айтилади.

Ҳужжат кеча иқтисодиёт вазирлиги томонидан омма муҳокамасига тақдим этилди. Акциз ставкаларининг 5 минг сомдан 3 минг сомга туширилиши ёқилғи маҳсулотларининг расмий олиб кирилиши учун зарур бўлган қадамдир.