Роналду "қироллар ичра қирол": "Реал" тарихидаги энг яхши 10 нафар тўпурар

Спорт 19 Октябрь 2015 5986

Криштиану Роналду Ла Лиганинг 8-тур учрашувлари доирасида “Леванте”га қарши кечган ўйинда (3:0) тўп киритишга муваффақ бўлди ва мазкур гол Роналдуга “Реал” тарихидаги расман энг яхши тўпурар бўлиш имконини тақдим этди.

У ўз ҳисобидаги голлари сони 324тага етказди. Бу орқали Роналду “Реал” афсонаси Раулни (323 та гол) қувиб ўтди.

Қайд этиш керакки, "Реал"нинг ҳисобларига кўра, Роналду 1 октябрь куниёқ ўзининг 324 голини уриб бўлганди, лекин бу натижа Ла лига томонидан ҳисобланмаган. Мадридликлар 2011 йилдаги ўйинда Пепе ҳисобига ёзилган голни Роналду голлари қаторига қўшишган.

 

10. Амаро Амансио – 155та гол


"Колдун" лақабли Амаро Амансио 1962 йилдан 1976 йилгача "Реал" жамоасида тўп сурган. У 155та голини "қаймоқранглилар" сафида ўтказилган 471та ўйин давомида урган. Амансио 2 марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари сифатида тан олинган. Ушбу ҳужумчи "Қироллик клуби" сафида 1966 йилда Чемпионлар Кубогида ғалаба қозонган. У "Реал" билан 9 марта Испания чемпиони бўлган. У кейинчалик жамоада мураббий сифатида ҳам ишлаганди.

 

9. Эмилио Бутрагеньо – 171та гол

Бутрагеньо айни вақтда "Реал"нинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори ҳисобланади. "Калхат" лақабли бу футболчи 1982 йилдан 1995 йилгача "Реал" таркибида ўтказилган 463та ўйинда 171 марта ўз голини нишонлаган. У 1991 йилги мавсумда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлган.

У жамоа билан 6 марта Испания чемпиони бўлган, 2 марта УЕФА Кубогини боши узра кўтарган.

 

8. Пирри – 171та гол

"Пирри" лақабли Хосе Мартинес Санчес ўзининг бутун фаолиятини "Реал"га бағишлаган. Ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилган футболчи 1964 йилда илк марта мадридликлар сафида майдонга тушганди. У сардор даражасигача эришган ва жамоани 1980 йилда тарк этган. У ўз натижаси (171та гол) учун 561та ўйинда қатнашган.

Амансио билан бир даврда ўйнаган Пирри "Реал" билан 10 марта Испания чемпиони бўлган ва 1965-66 йиллар мавсумида Чемпионлар Кубогига эга чиққан. У ўз вақтида мамлакатнинг энг кучли футболчиси сифатида тан олинар эди.

 

7. Франсиско Хенто – 179та гол

Франсиско «Пако» Хенто "Реал"да деярли 20 йил футбол ўйнаган. У 1952 йилда жамоадаги дебютини ўтказган, 1970 йилга келиб фаолиятини якунлаган. У "қаймоқранглилар" сафида 599та ўйин ўтказиб, 179та гол урган. Хенто жамоа билан 12та чемпионлик совринини ютган, 1956-1966 йиллар оралиғида 6 марта Чемпионлар Кубогини қўлга киритган. У ўз фаолиятини якунлагач, "Реал"нинг фарм-клуби "Кастилья"да мураббий сифатида ишлаган.

 

6. Уго Санчес – 208та гол

Мексикалик ҳужумчи Уго Санчес 1985 йилдан 1992 йилгача "Реал" сафида ҳаракат қилган. У жамоага Мадриднинг бошқа бир клуби "Атлетико" сафидан келиб қўшилган. У "Реал" сафида 282та ўйинда қатнашиб, 208та голга муаллифлик қилганди. У жамоа билан 5 марта ички чемпионат ғолиби, 2 марта Испания Кубоги ва 2 марта УЕФА Кубоги ғолиби бўлган.

Мексикалик голеадор 5 марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган, 1990 йилда Христо Стоичков билан биргаликда "Олтин бутса"га эга чиққанди.

 

5. Ференц Пушкаш – 242та гол

Афсонавий венгриялик ҳужумчи Ференц Пушкаш "Реал" билан шартнома имзолаганида 30 йшда эди. У Венгрияни 1956 йилда амалга оширилган инқилоб туфайли тарк этишга мажбур бўлганди. У дастлабки мавсумда майдонга тушмайди ва 1958 йилдагина дебют қилади. 1967 йилгача Мадридда қолган футболчи жамоа билан 262та ўйинда майдонга тушиб, 242та гол урган. У 5 марта Испания чемпиони, 3 марта Чемпионлар кубоги соҳиби бўлган. Пушкаш 4 марта Испания чемпионатидаги энг яхши голеадор сифатида қайд этилган. У 1959-60 йиллар мавсумида Чемпионлар Кубоги финалида "Айнтрахт" жамоасига қарши ўйинда (7:3) покерга эришган.

 

4. Карлос Сантильяна – 289та гол

Асл исми Карлос Алонсо Гонсалес бўлган, Сантильяна лақаби билан танилган бу футболчи жамоа афсоналаридан бири Франсиско Хенто фаолиятини якунлагач, унинг издошига айланди. У 1971-1988 йиллар давомида "Реал"да ҳаракат қилиб, 645та ўйинда 289та гол уришга муваффақ бўлган. У 9 марта Испания чемпиони, 2 марта Чемпионлар кубоги соҳибига айланган. У 1985 йилда ЧК финалида "Видеотон" дарвозасига, 1 йил ўтиб эса яна финалда "Кёльн" дарвозасига гол уриб, ғалабани таъминлаган.

 

3. Альфредо Ди Стефано – 307та гол

Ди Стефано Буэнос-Айресда туғилган, футболчилик фаолиятини «Ривер Плейт»да бошлаган, кейинроқ Колумбиядаги «Мильонариос» жамоаси орқали «Реал» сафига келиб қўшилган.

Ўз фаолияти давомида Аргентина, Колумбия ва Испания терма жамоалари сафида иштирок этган футболчи 1953-1964 йиллар давомида "Реал" учун ўйнаган. У Мадриддаги 396 ўйинда 307та гол урган. Ди Стефано 8 марта Испания чемпионатида ғолиб бўлган, 5 марта ички чемпионатда энг яхши тўпурар бўлган, 2 марта Чемпионлар кубогида ғалаба қозонган.

У фаолиятини якунлагач, "Реал"да ишлаган, кейинроқ жамоанинг фахрий президентига айланган.

 

2. Рауль – 323та гол


Узоқ йиллардан буён "Реал"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Рауль Гонсалес Бланко эндиликда иккинчи ўринда.

Ёш Рауль жамоадаги илк ўйинини 1994 йилда ўтказган ва 33 ёшида жамоани тарк этган. У 2010 йилда Германиянинг "Шальке" жамоаси билан шартнома имзолаган, кейинроқ Қатарнинг "Аль-Садд" жамоасида фаолиятини давом эттирган, унинг ҳозирги жамоаси МЛСдаги "Нью-Йорк Космос" бўлиб турибди.

У "Реал" сафида жами 741та ўйинда иштирок этиб, 323та гол урган. Рауль "Реал" билан 6 марта Испания чемпионлигини нишонлаган, 3 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган (1998, 2000 ва 2002 йй), 2 мартадан ички чемпионат ва еврокубоклар тўпурари бўлган.

"Роналду 6 йил ичида ҳар мавсумда ўртача 50та гол урди. Ахир 1 мавсумда 20та гол уриш ҳам қийин иш. Мен ўз натижаларимдан мамнунман, лекин Роналду мендан олдинга ўтиб олди ва у ҳали ўйнашда давом этади. Унинг голлари "Реал"га ғалабалар келтиришда давом этади", дея ўзини қувиб ўтган Роналду ҳақида фикр билдирди Рауль.

 

1. Криштиану Роналду – 324та гол

Португалиялик ҳужумчи 2009 йилда "МЮ"дан "Реал"га келиб қўшилганди. Уни Флорентина Перес 93,4 млн евро эвазига трансфер қилган. Роналду шу вақтгача урган 324 голини уриш учун 310та ўйин ўтказган.

У шу вақтгача "Реал" билан 1 марта Испания чемпиони, 2 марта Испания кубоги соҳиби ва 1 марта ЕЧЛ ғолибига айланди. У 3 марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар