Россиядаги ОЎЮларида талабаларга ИШИДга ёлланишмаслиги учун ёрдам пули тарқатилади

Жаҳон 19 Октябрь 2015 2393

Ёшларнинг ИШИД сафларига ёлланиш муаммосига қарши кураш доирасида Россиядаги олий ўқув юртларида талабаларга нафақа тарқатиш жорий қилинади. Бу ҳақда Жамоат дипломатиясини ривожлантириш ва хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича Россия жамоат палатаси раҳбари Елена Сутормина "Риа Новости" нашрига маълум қилган.

У бу масалага жиддий қараш кераклиги ва унга қарши курашда фаол бўлиш зарурлигини қайд этган.

"Лойиҳа ишлаб чиқилган. Айни вақтда бу лойиҳа махсус хизматлар томонидан текширилмоқда. Октябрь ойи охирида ёки ноябрь ойи бошида матбуот анжумани ўтказилади ва барчаси аниқ айтилади. Йил охиригача, ОЎЮлари бўйлаб талабаларга махсус нафақалар тарқатилиши бошланади", дейди у.

Бироз олдинроқ, Суриядаги ИШИД жангарилари сафига Россиядаги ёшларни ёлламоқчи бўлгани учун Тожикистон фуқроси 16 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар