Сурия президенти Башар Асад мамлакатда муваққат бошқарувчи орган яратилгунча ҳокимият тепасида қолиши мумкин, деб айтди 19 октябрда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр. 

“Дунё ҳамжамияти Сурияда муваққат бошқарувчи органи шакллантирилгунча Башар Асад ҳокимият тепасида қолишига кўникиши мумкин”, деб айтди ал-Жубайр германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашув натижалари бўйича. Ал-Жубайр Саудия Арабистони “давлат институтларини сақлаб қолиш мақсадида” бундай органнинг ташкил этилишини ижобий қаршилашини таъкидлаб ўтди.

“Асаднинг Сурияда келажаги йўқ ва буни ҳамма билади”, деб айтди ўз навбатида Штайнмайер.