Сеул ва Пхеньян Корея уруши даврида бўлиниб кетган оилалар учрашувини ўтказишга тайёр

Жаҳон 19 Октябрь 2015 1762

Корея республикаси ва КХДР 1950-1953 йиллардаги урушдан сўнг ажралиб кетган оилаларнинг навбатдаги раунд учрашувларини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда 19 октябрь куни Халқаро қизил хоч қўмитаси вакили маълум қилди.

“Сокчхо шаҳри ҳудудига 395 киши йиғилган бўлиб, улар 20 октябрь куни Шимолий Кореяга у ерда яшаётган қариндошлари билан учрашиш учун юборилади”, - дея қайд этди у. Унинг сўзларига кўра, учрашувлар икки босқичда ташкил этилиб, ажрашиб кетган оилалар аъзолари кунига икки соатдан жами олти соат давомида суҳбат қуришлари мумкин.

Сўнгги марта 2014 йилда ушбу оилалар учрашуви ташкил этилган эди. Шимол ва жануб корейс давлатларида яшаётган қариндошлар бир-бириникига меҳмонга бориш, хат орқали хабарлашиш, қўнғироқлашиш ёки интернет орқали мулоқот қуриш имкониятига эга эмас.

Айни пайтда 68 минг нафардан зиёд жанубий кореяликларнинг КХДРда қариндошлари қолиб кетган. Уларнинг аксарияти қариндошларини 1953 йили 38- параллел шимолида қолган яқинларини бирор марта ҳам кўрмаган. 2014 йилги учрашув иштирокчилари эса тасодифий лоторея ўйини орқали танланган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6697 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24188 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56228 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38782 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 537 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 887 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 846 Спорт
Кўпроқ янгиликлар