Швейцария халқ партияси 18 октябрда Швейцарияда бўлиб ўтган парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. Бундан сайловнинг оралиқ натижалари ва сўровномаларга асосланган прогнозлар дарак бермоқда.

Шундоқ ҳам парламентда кўпчиликка (54 та ўрин) эга бўлган партия ўз рақибларидан Аргау, Санкт-Галлен и Фрибур кантонларида қўшимча ўринларни ютиб олиб, янада кучаядиган бўлди. 2011 йилда унга 26,6 фоиз овоз берилган бўлса, жорий сайловларда, прогнозларга кўра, 30 фоизга яқин овоз берилади.

Сайловларни онлайн-тартибда ёритувчи Tribune de Genev газетасининг прогноз қилишича, партия 2011 йилдагига нисбатан 10 ўрин кўпроқ олади.

Сиёсатшунослар Швейцария халқ партиясининг бундай кескин олдинга чиқиши сабаби сифатида Европадаги миграцион инқирозни келтирмоқдалар – партия иммиграцияни чеклашни ёқлаб чиқмоқда.

200 ўриндан иборат Швейцария Миллий кенгашига сайловларнинг якуний натижалари яримтунга яқин, Кантонлар кенгашига (46 та ўрин) сайловлар натижалари эса ноябрда маълум бўлади, чунки бир қатор кантонларда иккинчи тур сайловлар ўтказиш талаб этилиши мумкин.