Қуйида ҳафта давомида "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз (12-18 октябрь).

АҚШ: Асадга Россия ва Эрон босим ўтказиши лозим>>

Суриядаги сиёсий вазиятни маромга келтириш учун Россия ва Эрон Башар Асад ҳукуматига таъсир ўтказиши керак.

Лавров: АҚШ Россия билан алоқага киришишдан қочмоқда>>

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ террорчиларга қарши курашда мувофиқлаштиришни кучайтириш масаласида Россия билан алоқага киришишдан қочаётганини маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.

Россия ва АҚШ элчилари Туркия ТИВга чақирилди>>

Россия ва АҚШ элчилари Туркия ТИВга чақирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Рамзон Қодиров: Россияда террорчилар учун ўлим жазоси киритилиши лозим>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россияда террорчилар учун ўлим жазоси киритилиши лозимлигини, чунки уларнинг қамоқда сақланиши “нотўғри” эканлигига ишончи комиллигини айтди. Унинг фикрича, бундай кимсалар мусулмонлар билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эга эмас. 

Обама ва Эрдўған ИШИДга қарши курашни кучайтириш ва Россиянинг Суриядаги иштирокини муҳокама қилишди>>

АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Россия Саудия Арабистони билан Суриядаги операция борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди>>

Саудия Арабистони делегацияси Россия раҳбарияти билан учрашувида Россиянинг Суриядаги операцияси борасида хавотирланаётганини айтди. Москва бунга жавобан унинг Суриядаги асосий мақсади ҳамиша ИШИДга қарши курашиш бўлганини маълум қилди. Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг бу ҳақдаги баёнотини РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Обаманинг бесамар сиёсати сабабли истеъфога чиқди>>

АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд маъмурият Яқин Шарқдаги можаро муносабати билан олиб бораётган сиёсат сабабли истеъфога чиққанини маълум қилди, дея ёзмоқда Washington Examiner журнали.

WP: АҚШ Сурия мухолифатини қўллаб, ўзи билмаган ҳолда Россия билан уруш қилмоқда>>

АҚШ Суриядаги мухолиф кучларга кўрсатаётган ҳарбий ёрдам Яқин Шарқдаги ихтилофда муҳим ўрин тутмоқда, бунинг натижасида у ва Россия ўртасида яширинча уруш кетмоқда, деб ёзади The Washington Post нашри.

Сурия ҳарбийлари: террорчилар Туркия чегарасига кетмоқда>>

Сурия қуролли кучларининг муваффақиятлари жангариларнинг катта қисмини чекинишга мажбур қилмоқда, деб хабар беради РИА Новости агентлиги. 

Россиянинг Суриядаги ҳарбий харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди>>

Россиянинг Сурияда амалга ошираётган ҳарбий операциясининг харажатлари 1 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар бермоқда.

Россиянинг Суриядаги элчихонаси ҳудудига иккита мина ташланди>>

Россиянинг Суриядаги элчихонаси ҳудудига иккита мина ташланди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига дипломатик вакилликнинг биринчи котиби Эльдар Қурбанов маълумот берди.

Путин АҚШ қуроллари ИШИД қўлига тушмаслигига кафолат йўқлигини айтди>>

Россия президенти Владимир Путин АҚШ яна Суриянинг мўътадил мухолифатига қурол-яроғ етказишни бошлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Эрон Суриядаги жангариларга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади>>

Сурия армияси Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" ташкилотлари ҳамкорлигида Ҳалабдаги жангариларга қарши кенг миқёсли ҳужумга ўтишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

Сергей Лавров: Яқин Шарқда террорчиликнинг ёйилиши давлатлар барбод қилиниши билан боғлиқ>>

Яқин Шарқда террорчиликнинг ёйилиши муаммоси давлатчиликнинг барбод қилиниши билан боғлиқ. Бундай фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НТВ телеканалига берган интервьюсида билдирди.

Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали ИШИД қўлидан қутқарилишини сўрамоқда>>

8 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали бир неча маротаба ИШИД қўлидан қутқаришларини сўраб мурожаат қилди. Ўзининг маълум қилишича, йигит ҳамюртлари томонидан алдов йўллари орқали ИШИД жангариларига сотиб юборилган ва агарда ҳеч ким ёрдамга келмаса, уни ўлдириб юборишади.

ТИВ: Россия Асадни қўллаб-қувватламайди, лекин Сурия давлатчилигини сақлаб қолиш тарафдори>>

Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватламайди, аммо Сурия давлатчилигини сақлаб қолиш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.

Оқ уй: Москванинг ИШИДга қарши курашдаги позицияси Россия делегациясини қабул қилишни рад этишга сабаб бўлди>>

Москванинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашга “самарали улуш қўшиш”ни истамаслиги АҚШ томонидан Сурия ихтилофини муҳокама қилмоқчи бўлган Россия делегациясини қабул қилишни рад этишига сабаб бўлди. 

ОАВ: ИШИД нефтдан кунига 1.5 млн доллар даромад кўрмоқда>>

Сурия ва Ироқнинг ИШИД назорати остидаги ҳудудларида жойлашган 9та нефть конидан экстремистик ташкилот кунига 1.5 млн доллар даромад олмоқда. Бу ҳақда “Ведомости” нашри хабар бермоқда.

Путин АҚШнинг Медведевни қабул қилишдан бош тортганини нолойиқ позиция деб атади>>

Россия президенти АҚШнинг Россия делегациясини қабул қилишдан бош тортганини нолойиқ позиция деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 15 октябрь куни ТАСС хабар қилди.

Путин: Россия ҳарбийлари Сурияда диққатга сазовор натижаларга эришди>>

Россия ҳарбийлари Сурияда ўтказилаётган ҳарбий операция чоғида диққатга сазовор натижаларни қўлга киритишди.

Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби ИШИД жангарилари сонини 40-50 минг атрофида деб баҳолади>>

ИШИД жангарилари сони 40-50 минг атрофида, дея маълум қилди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби вакили Андрей Картаполов.

Россия Бош штабида Суриядаги ИШИД жангарилари оммавий равишда қочаётгани маълум қилинди>>

Суриядаги ИШИД жангариларининг жанг майдонидан қочишлари оммавий тус олмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Атамбаев: Суриянинг бугун мўътадил мухолифати эртага радикаллашиши мумкин>>

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев диний экстремистларни “мўътадил” ва “номўътадил”ларга бўлиш тўғри эмаслигини таъкидлади.

Россия мудофаа вазирлиги жангариларининг ер ости бункери йўқ қилиниши видеосини эълон қилди>>

Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги жангариларнинг Хама вилоятида жойлашган яширин ер ости бункерининг йўқ қилиниши қайд этилган видеолавҳани эълон қилди. Видео идоранинг YouTube сервисидаги саҳифасида пайдо бўлди.

ИШИД “Жабҳат ан-Нусра”га қарши учта теракт содир этди>>

ИШИД гуруҳи жангарилари Идлиб атрофида “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳига қарши учта теракт содир этгани Суриядаги турли радикал кучлар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг кучайиб бораётганидан далолатдир.