ИШИД террорчи гуруҳининг автомобиллари колоннасига берилган авиазарба натижасида камида 40 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Syrian Observatory for Human Rights (SOHR) ташкилоти маълумот берди.

Авиаҳужум 18 октябрь кечаси Хама вилоятида содир этилган. Унинг натижасида 16 машинадан иборат колонна тўлиқ йўқ қилинган.

Ташкилот раҳбари Рами Абдулраҳмоннинг сўзларига қараганда, авиазарба ким томонидан амалга оширилгани ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳужумни Россия авиацияси ёки Сурия армияси бажаргани тахмин қилинмоқда.