Telegraph: Россия тўп ва ёғ ўртасида танлов қилиши лозим

Жаҳон 19 Октябрь 2015 4102

Охирги бир неча кун ичида дунёнинг уч йирик рейтинг агентлиги Суриядаги ҳарбий операция муносабати билан Россия давлат бюджетидан қон қочаётганини маълум қилди. Буни The Telegraph нашри эслатиб ўтди.

Standard & Poor's агентлигининг муносабатига кўра, Россиянинг бюджет камомади ЯИМнинг 4.4 фоизини ташкил қилади, ҳукумат эса банк тизимини қутқаришга 40 млрд доллар сарфлашга мажбур бўлади. Ривожланган давлатлар учун бу рақамлар жиддий қийинчилик туғдирмаслиги мумкин, лекин айни кунларда Россия Ғарб давлатлари билан қаршилашиб қолиб, иқтисодиётида улкан муаммоларга дуч келмоқда.

Стокгольм тинчлик тадқиқотлари халқаро институти 2015 йилда Россиянинг мудофаа харажатлари 15 фоизни ташкил қилганлигини ҳисоблаб чиқди. Ўтган йили бу кўрсаткич 8.1 фоизга тенг эди. Экспертларнинг таъкидлашича, Владимир Путин фақат нефть ва газ экспортига ишониб қолмаслик лозимлигини секин-аста тушунмоқда.

Яқин беш йил ичида Кремль кўп соҳалардаги импортни чекламоқчи.
Шу билан бирга, сўровномалар Путиннинг рейтинги илгаригидай юқори эканлигини кўрсатмоқда. Аммо инқироз, мақола муаллифининг фикрича, энди бошланди, шу боис Россия президенти ҳарбий тўплар ва ёғ-мой ўртасида танлов қилиш зўрида қолади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар