2015 йилда 25 ёшли қўшиқчи Тейлор Свифтнинг моддий ҳолати 317,8 млн доллар ҳисобланиб, йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган қўшиқчисига айланди, деб хабар бермоқда Express.

Свифт ўзининг бу пулларини “1989” деб номланган альбоми, бир қанча гостроль сафарлари ва реклама кампанияларидан ишлаб топган.

Америкалик молиявий таҳлилчиларнинг фикрича, йил охирига келиб, унинг молиявий ҳолати 365 млн долларга ошиши мумкин. Бу у ҳар куни 1 млн доллар пул ишлаб топади деганидир.