Тожикистонлик эркак Суриядаги жангларда иштироки учун 16 йилга қамалди

Жаҳон 19 Октябрь 2015 2182

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида истиқомат қилувчи эркак Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, 29 ёшли эркак Спитамен туманининг Нов қишлоғида яшаб келган. 2013 йилда у Москвадан Сурияга чиқиб кетиб, “Жабҳат ан-Нусра” сафига ихтиёрий равишда қўшилган ва 15 кун давомида унинг қароргоҳида тайёргарлик ўтаган. Москвага қайтиб келгач, гуруҳ аъзолари билан ишлаган, хусусан, пул тўплаган ва ҳужжатлар тайёрлаган.

2015 йил январида у Украина чегарасидан ўтмоқчи бўлганида қўлга олиниб, Тожикистонга қайтариб юборилган.

Кўпроқ янгиликлар