2015 йилнинг 20-22 октябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Марказий Осиё саноат ҳафталиги” бўлиб ўтади.

2015 йилги Central Asian Industrial Week ҳафталиги еттита ихтисослаштирилган кўргазмани ўзида мужассамлаштирган бўлиб, уларнинг ҳар бири саноатнинг алоҳида соҳасини акс эттиради: “Тоғ-кон иши” (MiningWorld Uzbekistan), “Металлургия, Машинасозлик ва Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” (Machinery Central Asia), Саноат қурилиши ва махсус техника” (UzComak), “Қўриқчилик, Хавфсизлик, Ёнғинга қарши ҳимоя” (CAIPS), “Кимё саноати” (Chemie Uzbekistan), “Пластмасса индустрияси” (Plastex Uzbekistan), “Полиграфия ва қадоқлаш” (O'ZBEKinPRINT-O'ZuPACK).

Мазкур бирлашган кўргазмалар экспозицисида жаҳоннинг 21 та мамлакатидан 110 дан зиёд компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазманинг ишчи дастуридан, бизнес учрашувлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари ҳамда экспонентлар ва мутахассислар ўртасидаги музокаралар ҳам ўрин олган.