Тошкентда тадбиркорларни алдаб юрган фирибгар аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Барно Саидвалиева бозорда танишлар орттириб, уларнинг ишончига кирган ва сотилаётган маҳсулотларини “қарзга” олиб, шу билан қайтариб бермаган. Жумладан, Рузалина Гумеровадан 1.5 млн сўмлик кўрпа-тўшак, Раъно Жановадан 650 минг сўмлик аёллар халатлари олиб кетган.
Шу йўллар билан у аёл сотувчилардан бир неча миллионлик маҳсулотларни олиб кетган. Ҳатто қариндоши Мамлакат Султанованинг уйидан 1.8 млн сўм нақд пул ва 2 млн сўмликдан ортиқ буюмларни ўғирлаб чиқиб кетган.
Алданганини тушунган аёллар тегишли идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.
Суд Саидвалиевани айбдор деб топиб, бир неча йилга озодликдан маҳрум қилган.
Тадбиркорларга етказилган зарар ундирилган.