Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу Туркиянинг Сурия билан чегара қисмида уриб туширилган дрон Россия томонидан ишлаб чиқарилган қурилма эканига ишончи комиллигини билдирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

“Уриб туширилган учувчисиз восита Россияда ишлаб чиқарилган, лекин Россия унинг ўзига тегишли эмаслигини бизга дўстона хабар қилди”, - дея таъкидлади Довудўғли.

У дрон Россиядан қурол-яроғ сотиб оладиган Сурия ҳукумат қўшинлари ёки курдлар  томонидан бошқарилганини тахмин қилди.

Бироз олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли мамлакат ҳаво ҳудудини ноқонуний бузган учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари ва самолётлар уриб туширилиши ҳақида айтганди.

Ундан аввалроқ Туркия ҳукумати F-16 қирувчиси мамлакат ҳаво ҳудудини Сурия томондан бузган учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратининг уриб туширилгани ҳақда маълум қилганди.

Россия бош штаби Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати Россияники эмаслиги ҳақда маълум қилганди.