ХХР раиси Си Цзиньпин турмуш ўртоғи Пэн Лиюань ҳамроҳлигида 19 октябрь куни тўрт кунлик расмий ташриф билан Британияга йўл олади.

Си Цзиньпин сафари сўнгги 10 йил ичида Хитой етакчисининг Британияга бўлган илк ташрифи бўлади. Охирги маротаба ХХРнинг собиқ раиси Хун Цзиньтао Бирлашган Қиролликка 2005 йилда ташриф буюрган эди.

2015 йил март ойида эса шаҳзода Уильям Хитойга ташриф буюриб, сўнгги ўттиз йил ичида мамлакатга келган илк британ қироллик оиласининг юқори лавозимли аъзосига айланганди. Бундан олдин эса қиролича Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи герцог Эдинбургский Филипп 1986 йили Хитойга келган эди.

Хитой раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи шарифига ҳақиқий қироллик қабули ташкил этилади. Си Цзиньпин ва Хитойнинг биринчи рақамли хоними 19 октябрь куни Лондоннинг Хитроу аэропортига етиб келади ва 23 октябрга қадар Британияда қолади. Хитойлик меҳмонлар бу вақт давомида Букингем саройида истиқомат қилишади.