Хитой ялпи ички маҳсулотининг ўсиш кўрсаткичлари 2015 йил учинчи чоракда 6,9 фоизга қадар секинлашди, дея хабар қилди Associated Press. Бу 2009 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир.

Мамлакатнинг давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, ЯИМ ўсиш кўрсаткичи йиллик кўринишда биринчи ва иккинчи чоракларда 7 фоизни ташкил этган эди.

Бироқ қайд этилган натижа аввалги башоратларда келтирилган 6,8 фоиз ўрнига 0,1 фоиз юқорилаб, 6,9 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ ХХР экспорти ҳажми сентябрь ойида 3,7 фоиз, импорт —20,4 фоизга камайгани хабар берилган эди. Хитой олтин-валюта захираси сентябрь ойида $43,3 млрдга камайган.