2016 йилнинг 1 январидан Туркманистонда маошлар, нафақалар, пенсиялар ва стипендиялар ҳажми оширилади. Бу кейинги йил учун ишлаб чиқилган давлат бюджетида кўзда тутилган.

Давлат бюджетини ишлаб чиқишда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг маош ва нафақаларни ошириш ҳақидаги кўрсатмаси инобатга олинганлиги алоҳида қайд қилиб ўтилди.