"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ЕЧЛ доирасида "Бавария"га қарши кечадиган учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бавария" - ажойиб жамоа. Унинг таркибида ҳақиқий юлдузлар тўп сурадилар. Уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Мюнхенликлар ҳар йили юқори ўринлар учун курашишларини бемалол мақтанишлари мумкин.

Бу ўйин қийин кечади, аммо биз ғалаба қозона оламиз. "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда ва кўплаб голлар уришга улгурди. Аммо бизда уни тўхтата оладиган кучли ҳимоячилар етарли", - дейди футболчи.