Спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 2016 йилда Германияда бутунлай автоматик равишда ишлайдиган фабрика очади, деб маълум қилмоқда Huffington Post.
Ушбу янги фабриканинг номи Speedfactory деб аталадиган бўлди. Adidas робото техника борасида Германия ҳукумати, олимлар ва фирмалари билан ҳамкорлик қилади. Компания бу йўналиш пойафзал ишлаб чиқариш технологияси тубдан ўзгартирибюборишга ишонмоқда.

Шу маънода, Adidas компанияси ўз истеъмолчиларига яқин бўлиш мақсадида, Ғарбда ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Бу, ўз навбатида, транспорт харажатини тежашга ҳисса қўшади. Автоматик равишда ишлаб иқарувчи биринчи завод 2016 йилда Ансбах шаҳрида очилади.