"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида “Бавария”га қарши кечадиган ўйин олдидан журналистлар билан гаплашди.

“Биз Чемпионлар лигасининг дастлабки икки турида рақибларга жиддий қарамадик. Аммо “Бавария”га қарши бундай бўлмайди. Топ-жамоага қарши ўйнашимизни яхши биламиз. Ҳар бир футболчи ўйинга жиддий тайёрланган бўлади.

Биз ўзимизга ишонамиз. Авваллари, “Бавария” билан кўп ўйнаганмиз. Уларни мағлуб этиш бўйича тажрибага эгамиз. Ўшанда жамоа таркибидаги Роббен, Рибери, Мюллер, Кросс ва Швайнштайгернинг гуллаган пайтлари эди.

Ҳар бир жамоанинг ожиз нуқтаси бўлади. Сиз бундай фикрда бўлмаслигингиз мумкин, лекин мен бу борада бошқача фикрлайман. Биз “Бавария”нинг ана шу ожиз нуқтасини топишга уриниб кўрамиз.

Биз бу ўйинда аввало яхши ҳимояланишимиз ва яхши ҳужумлар ташкил қилиб, биринчи бўлиб гол уришимиз керак бўлади. Биринчи бўлиб гол уриш катта ўйинлардаги энг асосийси ҳисобланади.

Агар бу ўйинда Чех, Ўзил ва Санчесни майдонга туширмасам ҳам ҳайрон бўлмаслигингиз керак. Лекин мен бу ишни фақат ўйин кунидан олдин яхши ухлай олмасам қилишим мумкин", дейди Венгер.