Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл “ПСЖ”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида иштирок эта олмайди.

Хабар қилинишича, уэльслик футболчи жароҳатини янгилаб олган.

Бэйл сентябрь ойи бошида жароҳат олиб, уч ҳафта майдонга туша олмаганди.

"Реал"нинг "ПСЖ"га қарши ўйинида жамоа етакчиларидан яна 2 нафари, Лука Модрич ва Карим Бензема жароҳат туфайли иштирок эта олишмайди.