Кремлнинг Суриядаги асл мақсади президент Башар Асадга иложи борича кўпроқ йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишида ёрдам беришдан иборат, деб ёзмоқда номаълум бўлиб қолишни истаган россиялик расмий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги. Россия авиацияси иштирокидаги Суриядаги кампания бир йил ва ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин, деб айтди манбалардан бири.     

Россиянинг Суриядаги ихтилофга аралашувидаги биринчи вазифаси Асад назоратида бўлган муҳим шаҳарлар учун радикал террорчилар томонидан солинадиган хавфни бартараф этишдан иборат. 

Кейинроқ Сурия шимоли ва шарқида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши катта кўламли ҳужум амалга оширилади. Агентлик манбалари фикрича, агар Асадга қарши гуруҳларни, шу жумладан террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони, Туркия ва Қатар Россиянинг аралашувига жавоб тариқасида ҳарбий етказиб беришларни кескин оширса, шунда Россияга хавф пайдо бўлиши мумкин.