Буюк Британиядаги Perfect Choice Funerals компанияси дисплей ва карнайга эга “ақлли” тобут концептини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Компаниянинг фикрича, Coffin of the Future (“Келажак тобути”) деб номланган бу тобут юқори технологияли замон талабларига жавоб бериши керак. Тадқиқот натижаларига кўра, одамлар кўпинча дафн маросимларида иштирок этиша олмайди, бироқ смарт-тобутлар вазитида улар марҳум билан виртуал равишда видолашишлари мумкин бўлади. Тобут марҳумнинг тасвирига эга дисплей ҳамда таъзияларни қолдириш мумкин бўлган унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини кўрсатувчи экранни ўз ичига олади. Бундан ташқари, тобут карнайлар билан ҳам жиҳозланади, бу карнайлар орқали марҳумнинг яхши кўрган мусиқаси ёки таъзияномани эшиттириш мумкин. Тобут, шунингдек, рангини ўзгартирувчи чироқлар (подсветка) билан ҳам жиҳозланади.

“Ақлли” тобут ерга кўмилиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Агар тобут кўмиладиган бўлса атроф-муҳит ҳимоячилари бунга қарши чиқишлари мумкин, чунки дисплейлар тупроққа тушиши мумкин бўлган зарарли моддаларга эга. Компания смарт-тобутлар қачон ишлаб чиқарилиши ва умуман ишлаб чиқарилиши-йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.