Дунёдаги энг ёмон аэропортлар рўйхатида Тошкент халқаро аэропорти тўртинчи ўринда

Жаҳон 20 Октябрь 2015 19408

The Guide to Sleeping in Airports («Аэропортларда ухлаш бўйича йўриқнома») манбаси турли аэропортларда бўлган йўловчилар фикрлари асосида 2015 йилда дунёнинг энг ёмон аэропортлари рўйхатини тузиб чиқди. Тошкент халқаро аэропорти мазкур рейтингда тўртинчи бўлиб тилга олинди.

Манбада келтирилишича, Марказий Осиёдаги асосий аэропорт сифатида Тошкент халқаро аэропортида парвозлар, навбатлар ва тўпалонлар соҳасида бир қатор модернизация ишлари олиб борилганига қарамасдан, аэропорт фаолиятида пала-партишликлар учрамоқда. “Албатта, навбатлар хавфсизлик учун – кутишга тўғри келади. Тошкент халқаро аэропорти беназир навбатлар ташкил этиш бўйича ўз тажрибаси билан фаҳрланса арзийди”, дейилади хабарда.

Бироқ вазиятнинг ёмонлашуви мазкур навбатлар кўпинча тартибсизлик ва тажовузкорлик кўринишини олади, уларни назорат қилиш бўйича бирор чора кўрилмайди. Саёҳатчилар навбатдаги ўз жойларини тажовузкор йўловчилардан қатъий ҳимоя қилишлари лозим. Шунингдек, аэропорт ҳудудида ўриндиқлар етарли эмаслиги ҳам айтиб ўтилган.

Рўйхатда Нигериянинг Порт Харкорт халқаро аэропорти биринчи бўлиб тилга олинган. Кейинги ўринларни эса Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони) Қирол Абдулазиз ҳамда Непал пойтахти Катмандудаги Трибхуван халқаро аэропортлари эгаллаган.

1. Порт Харкорт (Нигерия)

2. Қирол Абдулазиз (Саудия Арабистони)

3. Катмандудаги Трибхуван (Непал)

Рейтинг ўнталигини Симон Боливар (Венесуэла), Туссен-Лувертюр (Гаити), Ҳамид Карзай (Афғонистон), Тан Сон Нхат (Вьетнам), Беназир Бхутто (Покистон), Бове-Тилль (Франция) аэропортлари якунлаб берди.

5. Симон Боливар (Венесуэла)

6. Туссен-Лувертюр (Гаити)

7. Ҳамид Карзай (Афғонистон)

8. Тан Сон Нхат (Вьетнам)

9. Беназир Бхутто (Покистон)

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ушбу рўйхат фақатгина йўловчилар фикрларига таяниб тузилган бўлиб, ҳеч қандай илмий тадқиқотларга асосланилмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар