ЕЧЛ, 3-тур: биринчи кун ўйинлари учун анонс

Спорт 20 Октябрь 2015 2247

Бугун, 20 октябрь куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида 3-тур учрашувларига старт берилади.

Сешанба оқшомида 4та гуруҳда (E, F, G ва H) 8та учрашув ўтказилади.

Арсенал - Бавария

Бугунги ўйинларнинг энг қизиғи шубҳасиз, Англия пойтахтида кечади. Унда "Арсенал" клуби Мюнхеннинг "Бавария" жамоасини кутиб олади. Айнан "тўпчилар"да немис грандларини енгиш тажрибаси яхши шаклланган.

Ўйин олдидан мезбонлар бош мураббийи Арсен Венгер ўз жамоаси бундан олдин ҳам ҳозиргидан кучли "Бавария"ни енггани ҳақида айтиб ўтган.

Шунингдек, "тўпчилар" вакили Аарон Рэмзи "Арсенал"да Левандовскини тўхтата оладиган ҳимоячилар борлиги ҳақида интерьвю берган.

"Бавария" футболчиси Мюллер эса «Арсенал» билан ўйин осон бўлмаслигини тахмин қилган.

Айни вақтда, 2 тур ўйинларидан кейин "Бавария" F гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди, "канонирлар" эса икки турда ҳам мағлуб бўлган ва охирги ўринда жойлашган.

"Динамо З" - "Олимпиакос"

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида хорватларнинг "Динамо"си грекларнинг "Олимпиакос" жамоасини қабул қилади.

Е гуруҳи

"Барселона" - БАТЭ

"Е" гуруҳи вакили Каталониянинг "Барселона" жамоаси Беларусь пойтахти Минскда БАТЭ меҳмони бўлади.

Бу ўйин арафасида берган интервьюсида Луис Энрике Месси майдон ташқарисида ҳам жамоанинг етакчиси бўлиб қолишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта сўнгида БАТЭ Беларусь чемпионатида кетма-кет 10-чемпионликни нишонлади.

"Байер" - "Рома"

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида "Байер" Римнинг "Рома" жамоасини қабул қилади.

Айни вақтда "аптекачилар" 3 очко билан иккинчи ўринда, "Рома" эса 1 очко билан охирги ўринда турибди.

G гуруҳи

"Динамо" - "Челси"

G гуруҳида эса Киевнинг "Динамо" ва Лондоннинг "Челси" жамоалари тўқнашади.
2-тур натижаларига кўра, киевликлар 4 очко билан биринчи, лондонликлар эса 3 очко билан 3чи ўринда турибди.

 

"Порту" - "Маккаби Т-А"

Португалияда "Порту" Исроилнинг "Маккаби Т-А" жамоасини қабул қилади.

H гуруҳи

Зенит - Лион

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ўз майдонида Франциянинг "Лион" жамоасини қабул қилади.

"Валенсия" ва "Гент"

Бугунги ўйинларнинг саккизинчиси Испанияда, "Валенсия" ва "Гент" ўртасида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар