Украинадаги MatchDay нашри мухбири "Челси"нинг "Динамо"га қарши ўйини олдидан Киевга келган лондонликлар етакчиларидан бири, бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарга бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Футболчи эса ҳазил аралаш бу экспресс-интервьюда қизиқ маълумотлар билан жавоб берди.

Азар

- Эден, "Челси"да техникаси энг зўр футболчи ким?

– Виллиан ва мен.

- Жисмонан энг кучли футболчи?

– Бранислав Иванович, Жона Терри ва Гари Кэйхилл.

- Энг кўп гап сотадиган футболчиларингиз кимлигини айта оласанми?

– Бу албатта, Терри.

- "Челси"да юракдан ишлайдиган футболчи ким?

– Мен.

- Душ остида ким кўп ашула айтади?

– Бу ҳам Терри.

- "Челси"да ҳаммадан ёмон кийинадиган ким?

– Тибо Куртуа. Унинг баланда бўйига лойиқ модадаги ва сифатли кийим излаб кўрингчи.

- Жамоада ким сен билан яқинроқ?

– Иванович, Аспиликуэта ва Куртуа.

- Ким жамоадан кетганида кўпроқ ачингансан?

– Хуан Мата. У билан майдонда бир-биримизни жуда яхши тушунар эдик.

- "Челси"да ким билан ёнма-ён ўйнашни орзу қиласан?

– Зидан ва Анри билан. Аммо бу амалга ошмайдиган иш, – дейди Азар.

Азар Киевда

У шунингдек, жамоадаги энг жасур футболчи Рамирес эканини, Коста ва Оскар инглиз тилини ҳали ҳам яхши ўрганишмаганини, лекин бу Коста ўз ҳазилларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслигини айтиб берган.