"ПСЖ"нинг аргентиналик ҳужумчиси Эсекиель Лавесси фаолиятини "Барселона"да давом эттиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатган.

Ўттиз ёшли футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаши айтилмоқда. У бир неча кун олдин "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан учрашгани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Лавесси жорий мавсум парижликлар сафида охиргиси бўлишини айтган эди. Футболчи билан шунингдек "Арсенал", "Интер" ва "Валенсия" қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Лавесси жорий мавсумда парижликлар сафида 9 учрашув ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Ҳужумчи ушбу учрашувларнинг еттитасида захирадан ўйинга қўшилган.