Ижтимоий тармоқлар орқали маркетинг юритиш соҳасидаги Socialbakers таҳлилий компанияси тадқиқотига кўра, Facebook ижтимоий тармоғидаги янгиликлар лентасидаги жами хабарларнинг бор-йўғи 3 фоизи реклама хабарлари ҳисобланади, деб маълум қилмоқда Business Insider нашри.

Ўтган йили Facebook’нинг рекламадан олган даромади 11,5 млрд долларни ташкил қилди, компания шу билан бирга лентани реклама билан юклашни оширишни мўлжалламаяпти. Бироқ Socialbakers компанияси Facebook’нинг мобиль дастуридаги рекламани ҳисобга олмаган, айнан смартфонлар орқали ижтимоий тармоққа кўпроқ кирилади.

Тадқиқотчилар, шунингдек, фойдаланувчининг одатдаги лентаси таркибининг 24-29 фоизини брендлар, юлдузлар, оммавий шахслар ва ташкилотлар саҳифаларидаги хабарлар ташкил қилишини аниқлашди. Бироқ бундай саҳифалардаги хабарларнинг 10 фоизидан кўпроғигина молиялаштирилади. Шу тариқа барча маълумотларнинг 97 фоизи рекламага оид ҳисобланмайди.