Баҳромжон ва Насибахон Якубовлар оиласида беш ва уч ёшли қизалоқлар тарбияланаётган эди. Энди улар сафига уч нафар ўғил ва яна бир қизалоқ қўшилди.
Чақалоқларнинг барчаси соғлом. Улар доимий назоратимизда,-дейди вилоят перинатал марказининг даволовчи врачи Феруза Аҳророва. – Она-болаларга махсус палатада барча шароитлар яратиб берилди ва алоҳида ҳамширалар бириктирилди. Тиббий муолажалар ўз вақтида ўтказилмоқда.

Манба: telegraf.uz