16 октябрдан Фейсбук ижтимоий тармоғида Тошкент ҳайвонот боғининг расмий саҳифаси пайдо бўлди.

Саҳифада ҳайвонот боғининг манзили, иш вақти ҳамда боғланиш учун телефон рақамлари қайд қилинган.

Шунингдек, унда жониворлар ҳақидаги маълумотлар суратлари билан бирга эълон қилиб борилади.

Фойдаланувчилар саҳифада ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириш ёки ташкилот ходимларига хабар юборишлари мумкин.