ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайлов муддати ўзгартирилмайдиган бўлди

Спорт 20 Октябрь 2015 1033

Бугун, 20 октябрь куни Цюрих шаҳрида ФИФА ижроқўми ўзининг навбатдан ташқари мажлисида президент сайлови кунини ўзгартирмаслик бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Овоз бериш жараёни аввалдан белгиланганидак, 2016 йилнинг 26 февраль кунида бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, маълум муддат футболдан четлатилган амалдорларнинг номзодлари кўриб чиқилмайди.

Энди бундан кейин ФИФА раҳбарининг ёши 74 дан ошмаслиги керак бўлади ва у узоғи билан 12 йил раҳбарлик қила олади.

Маълумот учун, номзодларнинг аризаси шу йилнинг 26 октябридан бошлаб кўриб чиқилади.

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платини 90 кунга футболдан четлаштирилгач, сайловларнинг ўтказилиш муддати ортга сурилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар