GM Uzbekistan енгил синфга оид авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқаради

Технология 20 Октябрь 2015 8494

Янги техника турли шошилинч вазиятларда фавқулодда хизматларнинг ҳаракатчанлиги ва тезкорлигини таъминлайди. Биринчи партияда 14 дона техника тақдим этилади.
Ўзбекистон ФВВ GM Uzbekistan заводи билан ҳамкорликда вазирлик техника паркини тўлдиришга хизмат қиладиган енгил синфга оид авария-қутқарув машиналарини сотиб олади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги вазирликнинг авария-қутқарув кучлари бошқармаси бошлиғи подполковник Шухрат Азимов маълумотига асосланиб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, айни пайтда техник масалалар тайёрланган бўлиб, имкони туғилса, шу йилнинг ўзида махсус жиҳозланган 14 дона енгил синфга оид автомобиллардан иборат синов партияси сотиб олинади.
Янги автомобиль махсус лойиҳалаштирилган техник бўлмали “Дамас” базасида тайёрланади. 5 нафаргача экипаж аъзоси билан биргаликда, транспорт воситаси қутқарув ишлари жараёнида фойдаланиладиган барча зарур ускуна ва аслаҳа-анжомлар билан таъминланади.
Енгил авария-қутқарув транспортини тўлдириш ва жиҳозлаш ишларини мазкур соҳага ихтисослашган бошқа компаниялар амалга оширади. Шу мақсадда ФВВ Ўзбекистон бозорида ишлаётган фирмаларни тендер асосида танлайди.
ФВВ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда республика миқёсидаги мавжуд барча 17та авария-қутқарув бўлинмасига 2-3тадан худди шундай машиналар зарур. Вазирлик автопаркида 3 синфга оид махсус транспорт воситалари мажуд. Енгил синга мансубларидан ташқари, 9 нафар экипаж аъзоси бўлган оғир ҳамда 7 кишидан иборат ўртача синф техникалари фаолият кўрсатади. Харид қилинган замонавий техникалар сафида маҳаллий “МАН” шассиси базасида бунёд этилган иккита катта ва битта “Исузу” базасида қурилган ўрта синфга мансуб техника ҳам мавжуд. Шундай қилиб, бугунги кунда ФВВ бўлинмаларининг замонавий техника ва асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги даражаси 97 фоизни ташкил этади.
Қутқарувчилар учун техник воситаларнинг катта қисми хориждан, Европа ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинмоқда. Вазирлик мутахассислари доимий равишда чет элдаги йирик кўргазмаларда иштирок этиб, соҳадаги янгиликлар ва трендларни кузатиб боришмоқда. Уларнинг кўпчилиги дастлаб синов партияси сотиб олиниб, апробациядан ўтганидан сўнг эса амалиётда кенг қўлланилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар