Ҳиндистоннинг Панжоб штати шимоли-ғарбидаги Сангпур шаҳрида ҳинд аскари отишма содир қилди. У тартибсиз равишда ўт очиб, 4 кишини ҳалок қилган ва яна 4 кишини жароҳатлаган. Бу ҳақда Times of India газетасининг электрон нашрида хабар қилинган.

"Ушбу ҳарбий атрофга тартибсиз равишда ўқ узиб, охирида ўз жонига қасд қилди", дейди маҳаллий полиция бошлиғи Жаскиранжит Сингҳ Тежа.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу воқеа бўйича текширув бошлашган.

Аскарнинг бу ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳақида маълумотлар ва тахминлар билдирилмаган.

Қайд этиш керакки, Панжоб мамлакатнинг Покистон билан чегара қисмида жойлашган.