Исроил ресторани бир столда ўтирган яҳудий ва араблар учун чегирмалар таклиф қилмоқда

Жаҳон 20 Октябрь 2015 2709

Исроилдаги Hummus Bar ресторани битта стол атрофида ўтириб овқатланган яҳудий ва араблар учун чегирмалар таклиф этмоқда. The Times Of Israel хабар беришича, муассаса раҳбарияти мамлакатда миллатлараро кескинлик кучайган вазиятда аҳилликда яшаш тамойилларини шу йўл билан тарғиб этишмоқчи.

Ресторан Нетания шаҳри яқинидаги Кфар-Виткин мошавида жойлашган бўлиб, яҳудий ва араблар бирга ўтирган столларда нўхотли пастанинг ҳар бир порцияси учун 50 фоизлик чегирма таклиф этилади. Hummus Bar ўз рекламасида хумус ва фалафел сингари таомларни истеъмол қилишлари мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Шунингдек, меҳмонларга, улар қайси дин вакили бўлишидан қатъи назар, бепул қўшимча хумус олишлари мумкинлиги келтирилди.

Ресторан вакилларининг сўзларига кўра, акция ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар