Истомин ва Бурий жуфтлиги “Кремль Кубоги” турнирини биринчи ўйиндан кейиноқ тарк этди

Спорт 20 Октябрь 2015 936

19 октябрь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича “Кремль Кубоги” турнирининг асосий тўр баҳслари бошланганди. Мукофот жамғармаси 771,525 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакили Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда.

20 октябрь куни жуфтлик мусобақаларида ўз шериги Александр Бурий билан биргаликда иштирокини бошлаган Истомин Россия вакиллари Аслан Карацев ва Даниил Медведевга қарши баҳс ўтказиб, 6:3, 6:7 (2), 1:10 ҳисобларида мағлуб бўлган.

1 соату 17 дақиқа давом этган бу баҳсда Аслан ва Даниил 2та эйс ва 2та брейк амалга оширган. Ўз навбатида Истомин ва Бурий бир марта қўшхатога йўл қўйишган.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин яккалик баҳсларининг илк даврасида Альяж Беденега қарши кортга чиқади. Асли словениялик бўлган 26 ёшли Бедене ҳозирда Буюк Британия шарафини ҳимоя қиляпти. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 53, Бедене эса роппа-роса 50-ўринни эгаллаб турибди.

Агар Денис Альяж тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, иккинчи даврада турнирнинг биринчи ракеткаси Марин Чиличга қарши баҳс олиб боради. Дунё рейтингида 14-ўринни банд этган хорватиялик теннисчи турнирнинг биринчи ракеткаси бўлиш билан бирга амалдаги мусобақа ғолиби ҳамдир.

“Кремль Кубоги-2015” ғолиби 127 минг доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи эса 66,900 доллар ва 150 рейтинг очкоси билан тақдирланади. Биринчи даврада иштирок этган ҳар бир теннисчи натижадан қатъий назар ўз ҳамёнини 7,210 долларга бойитиб олади. Лекин мағлубиятга очко берилмайди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар