Жиззах вилояти Зарбдор тумани прокуратураси фуқаро Абдухатиб Расуловни товламачиликда айблаб, унинг ишини судга оширди. Ўз навбатида, суд айбловни қаноатлантириб, жавобгарни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри.

Айтилишича, Абдухатив Расулов тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилиб, улардан пул ундириб келган. Баъзи бировларга ўзини давлат ишчиси деб таништирган, баъзи бировларини эса фаолиятидаги айрим нуқсонларни ошкор қиламан деган таҳдидлар билан қўрқитган.

Шу йўл билан у тадбиркорлардан 200 мингдан 600 мин сўмгача пул ундирган.