ЖССТ: Бажарилмаган мажбуриятлар Қундуздаги каби фожиаларга олиб келади

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1679

Мамлакатларнинг ўзлари имзолаган халқаро ҳужжатлар ва ўз зиммасига олган мажбуриятларга ҳурматсизлик билан қараши Афғонистонинг Қундуз шаҳридаги “Чегарасиз шифокорлар” касалхонасининг АҚШ қўшинлари томонидан бомбардимон қилиши, оқибатда 22 кишининг ҳалок бўлгани каби оғир фожиаларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Маргарет Чен маълум қилди.

“Мени Женева конвенциясига бўлган ҳурматсизликнинг ортиб бораётгани хавотирга солмоқда. Давлатлар конвенция ортидан конвенцияларни имзолашмоқда, бироқ улар бажарилмаяпти. Бу жамоатчилик учун катта чақириқдир. Агарда сиз ниманидир имзоласангиз, биз уни адо этишингизни кутамиз”, - деди Чен журналистларга можаролар вақтида тиббиёт инфратузилмаларига уюштирилган ҳужумлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берар экан.

Ченнинг сўзларига кўра, фақатгина 2014 йилда 600 нафардан зиёд тиббиёт ходими ҳарбий можаролар давом этаётган ҳудудларда ҳалок бўлди. Шунингдек, дунёнинг 32 мамлакатида қарийб минг нафар шифокор жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 3 октябрь куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан "Чегарасиз шифокорлар" ташкилоти касалхонасига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 22 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган эди. Яна 37 нафар киши, хусусан ташкилотнинг 19 нафар ходими жароҳатланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар