"Милан" ва "Реал" жамоаларининг собиқ бош мураббийи бўлмиш Карло Анчелотти Goal.com сайтида 2015-2016 йилги ЕЧЛ баҳслари бўйича таҳлилчи-колумнист сифатида фаолият кўрсатади.

"Мен Goal.com сайти орқали футбол дунёсида бўлишим ва бутун дунёдаги мухлислар билан алоқада қолишда жуда мамнунман. Бу сайт орқали футбол бўйича мулоҳазаларим билан ўртоқлашиб бораман.

Футбол - ажойиб олам. Бу менинг оламим ва мен бу оламимда узоқ вақт қолишни истайман. Мен жамоа мураббийи сифатида бўлмасада, футбол оламида қолиш учун энг яхши йўлни танладим", дейди Карло Анчелотти Goal.com анонсида.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти "Реал" мураббийлигидан кетгач, таътилга чиққан ва "Ливерпуль" жамоасидан бўлган таклифни рад этганди.

Кейинроқ унинг 2016 йилда АПЛ клубларидан бирида ишлай бошлаши мумкинлиги хабар қилинганди.