Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг (ХКУК) ассоциацияланган аъзоси бўлди. Бу ҳақдаги қарорни ХКУКнинг Бош кенгаши қабул қилган.

ХКУК касаба уюшмаларининг энг йирик халқаро бирлашмаси бўлиб, таркибига 162та мамлакатдан 328та миллий касаба уюшмаси киради. Унинг умумий аъзолари сони 176 млн кишидир. Конфедерациянинг фаолият соҳаси касаба уюшмалари ва инсон ҳуқуқлдари, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, тенгликка эришиш ва халқаро бирдамлик ҳисобланади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ХКУКга кириш учун 2014 йил сентябрь ойида ариза берган, жорий йилнинг апрелида ХКУК бош котиби ўринбосари Яап Винен Ўзбекистонга сафар қилган эди.