KUN.UZ дайжести: 20 октябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 20 Октябрь 2015 4698

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 20 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Малайзия пойтахтида ич терлама тарқала бошлади>>

Куала-Лумпур аҳолиси ўртасида ич терламага чалинганлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда The Star газетаси ёзмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

ТИВ: Покистон АҚШга Ҳиндистон террорчиларни қўллаб-қувватлагани далилларини тақдим этади>>

Покистон ҳукумати АҚШ маъмуриятига Ҳиндистон террорчиларни қўллаб-қувватлаганини узил-кесил исботлайдиган далилларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эъзоз Чоудри Geo TV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Хитойнинг мобил операторлари уяли алоқа минораларидан қутулишди>>

Хитойнинг энг йирик мобил операторлари реструктуризация ўтказди. Улар ўзларининг минора инфраструктураларини China Tower номли алоҳида компанияга айлантиришди. Компания нархи унга киритилган активлар билан биргаликда 234.1 млрд юань (36 млрд доллар) бўлди.

Путин 2015 йилда Россияда 20 теракт бартараф этилганини маълум қилди>>

Россия Федерал хафсизлик хизмати ходимлари мамлакатда 20та террористик йўналишдаги жиноятларни бартараф этди, дея хабар қилди РИА «Новости».

Дунёдаги энг ёмон аэропортлар рўйхатида Тошкент халқаро аэропорти тўртинчи ўринда>>

The Guide to Sleeping in Airports («Аэропортларда ухлаш бўйича йўриқнома») манбаси турли аэропортларда бўлган йўловчилар фикрлари асосида 2015 йилда дунёнинг энг ёмон аэропортлари рўйхатини тузиб чиқди. Тошкент халқаро аэропорти мазкур рейтингда тўртинчи бўлиб тилга олинди.

Франкфуртда ўтган китоб ярмаркасида 275 минг одам қатнашди>>

Франкфуртда ўтган 67-халқаро китоб ярмаркаси якшанба куни ўз ишини якунлади. Унга 275 минг анафар одам ташриф буюрди. Ташкилотчиларнинг фикрича, бу ўтган йилникига қараганда, икки фоизга кўпдир.

Янги Samsung Galaxy S7 2016 йил январида намойиш қилинади>>

Жанубий кореялик инсайдерлар маълумотларига кўра, Samsung компаниясининг янги Samsung Galaxy S7 смартфонини 2016 йилнинг январь ойида кўриш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда GSM Arena нашри.     

Суриянинг Россиядаги элчиси Туркия президенти Тойиб Эрдўғанни “телба” деб атади>>

Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни суриялик муҳожирлар билан боғлиқ вазиятга билдираётган муносабати учун танқид қилди ва уни “телба” деб атади. 

"Олтин тўп" учун даъвогарлар рўйхатида "Барселона"дан 6 нафар, "Реал"дан 5 нафар футболчи ўрин олди>>

ФИФА "Олтин тўп"га даъвогарлар сонини 23 нафаргача қисқартирди. Бу рўйхатга "Барселона"дан 6 нафар, "Реал"дан эса 5 нафар футболчи киритилган.

Қозоғистонлик абонентлар операторни ўзгартирганида ўз рақамларини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлди>>

2016 йилнинг 1 январидан Қозоғистонда “мобил куллик” бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайтида хабар қилинди.

YouTube мана шу ҳафтада пуллик хизматни ишга туширади>>

YouTube видеохостинги мана шу ҳафта ичида пуллик механизмини ишга туширади, деб маълум қилмоқда FastCompany.

Сурияликлар футбол стадионларида яшашга мажбур бўлмоқда>>

2011 йил мартидан буён давом этаётган ихтилоф оқибатида 4 млн суриялик қочқинга айланди, 7.6 млн киши уйларини тарк этди. Интернет сайтларида чоп этиб борилаётган репортажларда бу инсонлар қандай аҳволда яшаётгани, қаерда жон сақлаётгани кўрсатиб берилмоқда.

Қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган ўсмир Оқ уйга келди>>

Қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган техаслик ўқувчи Аҳмад Муҳаммад АҚШ президенти Барак Обаманинг шахсий таклифи билан Оқ уйга келди, дея хабар берди Associated Press.

Москва вилоятида амалдорлар ўлдириб кетилгандан кейин полициянинг бутун шахсий таркиби оёққа турғазилди>>

19 октябрда Москва вилоятининг Красногорск тумани раҳбари биринчи ўринбосари Юрий Караулов ва “Красногорск электр тармоқлари” раҳбари Георгий Котляренко туман маъмурияти биносида ўлдириб кетилди. Маълум қилинишича, маҳаллий тадбиркор Амиран Георгадзе амалдорлар билан чиққан можародан кейин уларни отиб ташлаган. Кейинроқ қотил беркинишга уриниши пайтида маҳаллий фуқаролардан бирини ҳам ўлдирган.

Хитой ижтимоий тармоқлари интернетдан Ким Чен Иннинг кулгили суратларини олиб ташлади>>

Хитой ижтимоий тармоғи Weibo ва Baidu қидирув тизими Хитой раҳбариятининг Пхеньянга ташрифи юзасидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг интернетдаги ҳазил фотосуратларини олиб ташлади, деб маълум қилмоқда Mashable.

Швейцария Мудофаа вазирлиги Россия самолётига швейцар самолётининг яқинлашганини стандарт текширув деб айтди>>

Швейцария Мудофаа вазирлигида Швейцариянинг F/A-18 ҳарбий самолёти Женевага учиб кетаётган россиялик дипломатлар самолётига яқинлашиб, стандарт текширув амалиётини бажарган деб айтилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Bloomberg Россиянинг Суриядаги мақсадлари нимадан иборатлигини айтди>>

Кремлнинг Суриядаги асл мақсади президент Башар Асадга иложи борича кўпроқ йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишида ёрдам беришдан иборат, деб ёзмоқда номаълум бўлиб қолишни истаган россиялик расмий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги. Россия авиацияси иштирокидаги Суриядаги кампания бир йил ва ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин, деб айтди манбалардан бири.     

Мухолифатдаги Либераллар партияси Канададаги сайловда ғалаба қозонди>>

19 октябрь куни Канада парламентига сайловлар бўлиб ўтди ва унинг натижасида ҳукумат раҳбари ўзгарди.

Истанбулда Ўзбекистон ва Тожикистондан 24 нафар балоғатга етмаган бола ИШИД жангарилигига тайёрланган>>

Анқарада 10 октябрда уюштирилган теракт билан боғлиқ ҳолда Истанбулда 18 октябрда ўтказилган рейдда Ўзбекистон ва Тожикистондан 24 нафар балоғатга етмаган бола ИШИД жангарилигига тайёрланган марказ йўқ қилинди. “Vatan” нашрининг ёзишича, болалар радикал исломчилик ва ИШИДдаги турмуш тарзига ўргатилган. Марказда, шунингдек, жанговор машғулотлар ўтказилган.

Давлат Департаменти: АҚШ Асаднинг дарҳол кетишини талаб қилмаяпти>>

АҚШ маъмурияти Сурия президенти Башар Асад дарҳол ҳокимият тепасидан кетишини талаб қилмаяпти. Буни Давлат Департаментининг матбуот котиби Марк Тонер анъанавий брифинг чоғида тасдиқлади.

AP: Макка яқинидаги тиқилинч қурбонлари сони 2177 нафар бўлган>>

24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 2177 нафарга етди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Кремль Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши учун катта миқдорда пул таклиф қилингани ҳақидаги хабарни рад этди>>

Кремлда Эрон оммавий ахборот воситаларининг Саудия Арабистони томонидан Россияга Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан бош тортиши эвазига 300 млрд доллар таклиф этилгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар