KUN.UZ дайжести: 20 октябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 20 Октябрь 2015 4141

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 20 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида имзоланган солиққа оид битим кучга кирди>>

2015 йилнинг 14 октябрь куни 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида (Швейцария) имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги 2002 йил 3 апрелда имзоланган Битимга ҳамда унинг Баённомасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Олий Мажлисда Франция парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Франция Миллий Ассамблеясидаги “Франция-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Менье бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон интернет орқали экстремистларни аниқлашни бошлади>>

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари экстремистик гуруҳларнинг интернетдаги фаоллигини инобатга олган ҳолда бу йўналишга ҳам ўз хатти-ҳаракатларини қаратмоқда. Жумладан, октбярь ойи мобайнида Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида интернет орқали одамларни ёллашга бўлган ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги фош этилди.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Бобур Шокиржонов “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди>>

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган мамлакат очиқ кубоги баҳсларида ўзбекистонлик Бобур Шокиржонов 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Ўтган 9 ойда Ўзбекистонда 748,7 мингта янги иш ўринлари яратилди>>

Ўзекистонда 2015 йилнинг 9 ойи давомида 748,7 мингта янги иш ўринлари, шу жумладан, қишлоқ жойларда 451,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини таҳлилига бағишлаб ўтказилган мажлисда маълум қилинди.

GM Uzbekistan енгил синфга оид авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқаради>>

Янги техника турли шошилинч вазиятларда фавқулодда хизматларнинг ҳаракатчанлиги ва тезкорлигини таъминлайди. Биринчи партияда 14 дона техника тақдим этилади. 

Ўзбекистонга латвиялик вазир келади>>

19 октябрдан 22 октябрга қадар Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардс бошчилигидаги тоза технологиялар соҳасидаги тадбиркорлар делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи бўлиб ўтади. 

Комилжон Шамсиддинов «Ўзбекфильм»нинг янги директори бўлди>>

«Ўзбекфильм» киностудияси директори ўзгарди. Киностудия директори вазифасини вақтинча бажарувчи Замир Аринов ўрнига 15 октябрдан эътиборан Комилжон Шамсиддинов директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Комилжон Шамсиддинов шу вақтгача «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Илмий-оммабоп, ҳужжатли кино ва видеофильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Қўқонда варақалар тарқатгани учун қўлга олинган муаллималар ИШИД ёлловчилари бўлиб чиқди>>

Шу йилнинг 9 октябрь кунида Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари умумтаълим мактабининг 2 нафар муаллимасини ИШИД террорчилик гуруҳининг варақаларини тарқатгани учун ҳибсга олишганди.

Ўзбекистонда 2015 йилда кичик бизнеснинг 21,4 мингта субъекти ташкил этилди>>

Вазирлар Маҳкамасининг 19 октябрда жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисида саноат ишлаб чиқаришида, инвестицияларда, экспортда ва аҳоли бандлигида кичик бизнеснинг улуши ва роли узлуксиз ўсиши таъминланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон халқаро тиббий-санитар қоидаларни жорий қилмоқда>>

Ўзбекистон халқаро тиббий-санитар қоидаларни босқичма-босқич жорий қилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.

Жиззахда 2015-2016 йил қиш мавсумига 24 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган>>

Жорий йилда Жиззах вилояти далаларидан 341 минг тонна сабзавот, 226,3 минг тонна полиз маҳсулотлари, 69,6 минг тонна картошка, 98 минг тонна мева, 45 минг тонна узум йиғиштириб олиш мўлжалланмоқда.

Ўзбекистон ТИВда Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Япония фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Катони қабул қилди.

Тошкент бозорида бармоқ излари сканерига эга энг арзон смартфон сотилмоқда>>

Хитойнинг UMi компанияси Ўзбекистонда UMi Fair арзон смартфонини сота бошлади. У ишлаб чиқарувчи томонидан дактилоскопик датчикка эга энг арзон смартфон деб тавсифланмоқда.

Ўзбек олимлари толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усулини ихтиро қилишди>>

Ўзбекистонда толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усули ихтиро қилинди. Мазкур усул Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан таклиф этилди.

Ўзбекистон ТИВда Франция Миллий ассамблеяси депутатлари билан учрашув ўтказилди>>

Франция Миллий ассамблеяси депутати, Миллий ассамблеядаги «Франция – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Мёне раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Миллий боғида БМТ вакиллари иштирокида экобоғ барпо этилди>>

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида экобоғ яратишга бағишланган экологик акция ўтказилди. 

Ўзбекистон экспортида йигирилган пахта ипи асосий ўрин эгалламоқда>>

Ўзбекистонда пахта ва пахта маҳсулотлари экспортининг 61 фоизини йигирилган пахта ипи ташкил қилмоқда. Бу маълумот 15-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Халқаро пахта ва текстиль ярмаркасида келтирилди.

Олмалиқ ТМК қийин эрийдиган ва иссиқбардош металлар комбинатини ўз таркибига олди>>

Ўзбекистон қийин эрийдиган ва иссиқбардош металлар комбинатининг давлат активлари “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” АЖга берилди. Бу ҳақда ҳукумат 9 октябрь куни тасдиқлаган “Давлат мулки объектларидан самарадор ва рационал фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилди.

Тошкент вилоятида порахўр мактаб директори 3 йилга қамалди>>

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги 31-умумий ўрта мактабнинг собиқ директори Саидуали Султонов порахўрлик устида қўлга тушиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси маълумот бермоқда.

Ўзбекистонда диний экстремизм билан шуғулланган икки аёл суд қилинди>>

Қашқадарё вилоят суди Ўзбекистоннинг икки фуқароси устидан фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий” экстремистик ташкилоти тарғиботи билан шуғуллангани сабабли етти ва беш йил муддатларга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар берди суд вакили.

Касаба уюшмалари федерацияси ХКУКга аъзо бўлди>>

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг (ХКУК) ассоциацияланган аъзоси бўлди. Бу ҳақдаги қарорни ХКУКнинг Бош кенгаши қабул қилган.

Франсуа Олланд Ислом Каримовни Парижга таклиф қилди>>

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Франция президенти Франсуа Олланд томонидан Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси вакилларининг 21-конференциясига таклиф этилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 15767 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11929 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47434 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21545 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8910 Ўзбекистон
Лавров АҚШнинг россияликларга виза беришни чеклашига изоҳ берди
18:36 442 Жаҳон
Ишига маъсулиятсизлик туфайли ходимлар истеъмолчиларга ёзилган қарзни ўз ҳамёнидан тўлашди
18:30 389 Жамият
ОФК Бош котиби Тошкентга келди
18:20 602 Спорт
Самарқанд вилоятида 6 ҳоким алмашди
Макроннинг рафиқасига ортиқча харажатларсиз биринчи хоним бўлишга рухсат берилди
17:50 1976 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар