Шимолий Корея яна бир марта ядро синовини ўтказишга киришди. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси қўлга киритган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
Тўртинчи маротаба ўтказилаётган синовлар санаси аниқ эмас.

Шимолий Кореянинг портлашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида муҳолифатдаги “Янги сиёсат демократик альянси” партияси депутати Син Гён Мин ва ҳукмрон партия ҳисобланган “Сэнури” партияси парламентарийси Ли Чхол У айтиб ўтди.

Рёнҳап агентлиги маълумотига кўра, Пхеньяннинг ядро синовини ўтказишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида тахмин қилиш учун барча асослар мавжуд, бироқ унинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас. Бундан аввал эса Пхеньян 2006, в 2009 ва 2013 йилларда ер ости ядро синовларини ўтказган.

Бу эса халқаро ҳамжамиятнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди. КХДР ҳаракатларига жавоб тариқачида БМТ Хавфсизлик кенгаши мамлакатларни ядро соҳасида тадқиқотларни тўхтатиши талаб қилинган бир қатор резолюцияларни қабул қилди.