Lenovo компанияси 27 дюймли Yoga Home 900 планшетини намойиш қилди. Агар унинг ўлчами катталиги инобатга олинмаса, уни Windows 10 операцион тизимида ишловчи планшет компьютери деб қабул қилиш мумкин.

Lenovo Yoga Home 900 планшети 1920 x 1080 пикселли кўрсатиш қобилиятига эга 27 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган. Планшет 5-авлод Intel Core процессори (Core i7 гача), 8 Гб гача тезкор хотира ва 1 Тб гача винчестер билан жиҳозланади. Қўшимча равишда 2 Гб видеохотирага эга NVIDIA GeForce 940A видеокартаси тақдим қилинади.

Планшетда, шунингдек, 2 Мпли камера, 2,5 Вт ли стереодинамиклар, SDXC слоти, учта USB 3.0 порти, Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth портлари кўзда тутилган. Аккумулятор гаджетга 3 соат автоном ҳолда ишлашга имкон беради.

Планшет шу ойдан 1549 доллардан сотувга чиқарилади.