ЦСКА клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий "МЮ"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қиламиз. Баъзан бунинг уддасидан чиқамиз, баъзан эса йўқ. Менга қолса, қандай ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозонсак кифоя. Масалан, 10:9 ҳисобидаги ғалаба ҳам бизни қониқтирган бўларди.

Рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Ван Гаал сўнгги ўйинларда кўп ўзгаришларни амалга оширмоқда. Биз кучли рақибга қарши ўйнаймиз", - дейди Слуцкий.