Леоновнинг ҳайкалини ўғирлашда гумон қилинган шахс икки ойга ҳибсга олинди

Жаҳон 20 Октябрь 2015 1935

Москванинг Никулин суди “Доцент” ҳайкалини ўғирлаб кетишда гумонланган етти нафар шахснинг бири Бекзод Тўйчибоевни икки ойга ҳибсга олди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Терговчи ва прокурорнинг таъкидлашича, гумонлагувчи очиқда юрса, яширинишга ҳаракат қилади. Ҳибсга олиш ҳақда терговчи кўрсатма берган.

Бошида Тўйчибоев унинг ҳибсга олиниши борасида судьяга жавоб қайтара олмаган. Адвокатнинг сўровларидан сўнг, ҳибсга олинишига қарши эканлигини маълум қилган.

Суд бу ушбу жиноий иш юзасидан яна олти нафар гумонланувчининг устидан тушган аризани кўриб чиқади.

Кўпроқ янгиликлар