Мадагаскар аҳолисининг учдан бири “мушукхўрлар” бўлиб чиқди

Жамият 20 Октябрь 2015 3335

АҚШлик, танзаниялик ва мадагаскарлик олимлар гуруҳи Мадагаскар аҳолисининг учдан бири вақти-вақти билан мушук тановул қилиб туришини аниқлади. Улар бозордан сотиб олинган ўлик мушукларни эмас, балки ўзларининг уйларидаги, совғага олинган ёки ов қилиб тутилган ёввойи мушукларни истеъмол қилишни афзал кўришади. Олимларнинг фикрича, мадагаскарликларнинг бундай одати кўплаб хавфли касалликларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари Anthrozoös журналида чоп этилди.

Олимлар тадқиқот пайтида Мадагаскарнинг марказий қисмида яшовчи 512 киши ўртасида сўровнома ўтказиб, уларнинг мушук гўштини овқатга ишлатишлари сабаби ва уларни тайёрлаш усуллари, шахсий сабаблар ҳамда маҳаллий одатлар билан боғлиқ удумлар ва тақиқловлар ҳақида сўралдилар. Сўралганлардан камида учдан бири умрида бир марта бўлса ҳам мушук гўштини тановвул қилганини тан олди, улардан ярми эса яқин ойлар ичида мушук гўштини истеъмол қилгани маълум бўлди. Улардан деярли бирортаси ҳам мушук гўштини яхши кўрганлари учун тановул қилгани айтмаган ва фақатгина бир неча кишигина буни очлик сабабли қилганини айтган. Олимларнинг айтишича, мамлакатда мушук гўшти бошқа маҳсулотлар етишмагани учун эмас, балки оқсил манбаи сифатида истеъмол қилинади. Бироқ бундай хулосалар чиқариш учун батафсилроқ тадқиқот талаб этилади.

Олимларнинг таъкидлашича, ўлик ёки уриб кетилган ҳайвонларни тановул қилиш ботулизм, Лайм касаллиги, қайталама терлама ва токсоплазмоз каби жиддий касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун тадқиқотлар ўтказилиши эпидемиялар хатарини баҳолаш ва уларнинг ривожланишининг олдини олиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ишини яхшилаш учун зарур. Тадқиқотнинг кейинги босқичида аҳоли томонидан қутуриш ташувчилари бўлиши мумкин бўлган итларнинг тановул қилинишини билиш мақсадида сўровнома ўтказилади. Мадагаскарда аксарият ҳайвонлар вакцинация қилинмайди.

Мушук гўшти кўп халқларда тановул қилинади, биргина Осиёнинг ўзида бир йилда 4 млн дона уй мушуги истеъмол қилинади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар