Microsoft компанияси Швейцариянинг ABB компанияси билан электрокарларни тезкор қувватлашнинг усулларини ривожлантириш бўйича биргаликда изланиш олиб боради, деб хабар бермоқда VentureBeat нашри.

ABB электромобиллар учун қувватлаш станцияларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Microsoft компанияси ABB’га Azure маълумотларни сақлаш булутли технологияларини тақдим қилади ва бу билан ABB’нинг бизнеси ривожланишига имкон яратади. Қайд этилишича, икки компаниянинг ўзаро ҳамкорлиги уларнинг келгуси лойиҳалари учун машинавий таълим бериш ва таҳлилий имкониятларини олға суришга имкон беради.